Шаҳрихонлик оилаларнинг ўз адвокатлари бор

10:35 11 Июнь 2019 Жамият
509 0

Андижонда Адлия тизимида ўзига хос янгиликка асос солинди. Шу пайтгача ривожланган хорижий давлатларда қўлланиб келинаётган Оилавий адвокатлик хизмати жорий этилди. Унинг илк мижози бўлмиш Фаридахон Маматисақова Шаҳрихон туманидаги 22-умумтаълим мактабида ўқитувчи. Шу билан бирга оиласида иссиқхона ташкил этиб, тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Икки фарзанди Корея давлатида таҳсил олмоқда. Буларнинг барчаси аёлнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга асос бўлган бўлсада, у барибир, оилавий адвокатга эҳтиёж сезди.

- Аксарият ҳолларда кичик сабаб билан ҳам адвокат ёллашга тўғри келади, - дейди Фаридахон Маматисақова. – Бу анчагина маблағ талаб қилади. Оилавий адвокат хизматидан фойдаланиш учун эса ойлик маошнинг атиги 5 фоизи миқдорида ҳақ тўланар экан. Энг муҳими, ҳаётда учрайдиган ҳар бир масала юзасидан биз учун қайғурадиган ўз адвокатимиз бор.

Бугунги кунда республикамизда 3944 нафар адвокатлар фаолият юритмоқда. Шулардан 202 нафари Андижон вилоятидаги 82 та адвокатлик тузилмалари таркибида фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қиляпти.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019