Шаҳрихонда чигит униб чиқди

23:25 14 Март 2019 Иқтисодиёт
239 0

Фото: auz.uz

“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги дала майдонида чигитдан илк ниҳол униб чиқди. Маълум қилинишича, 27 февраль куни 58 гектар майдонга чигитнинг “Андижон-35” навини экиш ишлари якунланган.

— Ўтган йили пахта бўйича йиллик шартнома режасини 123 фоиз бажардик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Тоймирза Юсупов. — Бу йилги ҳосилдан ҳам умидимиз катта. Боиси, юқори ҳосил олиш учун қиш чилласида ҳам далага ишлов бердик. Аниқ режа асосида олиб бораётган ишларимиз бугун ўзининг ижобий натижасини берди. Қувончимиз кузда ўз маҳсулини беришига ишончим комил.

Хўжалик аъзолари ғўзага ишлов бериш ишлари бошлангунига қадар 55 гектар ер майдонидаги буғдойнинг чиллаки навини парваришлаш билан банд бўлмоқдалар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019