Шаҳрамнинг навбатдаги рақиби анча тажрибали 

17:17 12 Апрель 2018 Спорт
555 0

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 21 апрель куни венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказадиган бўлди.

Габор бунгача профессионал боксда 34 та жанг ўтказган. Шундан  24тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраган.

Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал бокс илк жангини шу йилнинг 10 март куни ўтказди. Ўша куни аргентиналик Николас Веласкесни саноқли сониялар ичида нокаутга учратганди.

Ҳамюртимиз иштирокида жанг Бруклиндаги “Kings Theatre” аренасида ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар