Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ўта жиддий. У мексикалик

11:19 12 Июль 2018 Спорт
859 0
Instagram / Шаҳрам Ғиёсов

Риодаги Олимпия ўйинлари финалчиси, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 14 июль (Ўзбекистон вақти билан 15 июль тонгида) куни профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи “Халқ сўзи Online“га маълум қилди.

Унга кўра, Шу куни боксчимизга мексикалик боксчи Даниэль Эчеверрия рақиблик қилади.

Маълумот учун, Эчеверрия профессионал рингда шу кунгача 24 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут билан). 5 та жангда эса мағлубиятга учраган (2 таси нокаут).

Шаҳрам Ғиёсов эса иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини нокаутга учратган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019