Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби енгилмас боксчи

10:46 10 Сентябр 2018 Спорт
831 0
Суратда: Шаҳрам Ғиёсов

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 22 сентябрь куни ўтказади.

Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида ташкил этиладиган баҳсда вакилимиз никарагуалик Хулио Лагунага қарши рингга чиқади.

Лагуна анча жиддий рақиб. У шу пайтгача профессионал боксда 14та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган. Ўнта баҳсида рақибларини нокаутга учратган.

Ҳаваскор ўртасида жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби бўлган Шаҳрам Ғиёсов ҳозирга қадар профессионал боксда тўрт маротаба рингга чиқиб, барчаси жангда ғалаба (3та нокаут) қозонган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019