Шаҳрам Ғиёсов яна Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши мумкин

20:57 01 Май 2018 Спорт
816 0

Шаҳрам Олимпиаданинг лицензион мусобақасида йўлланма қўлга кирита олса Токиода Ўзбекистон шарафини ҳимоя қила олади.

2016 йил Бразилиянинг “Рио-де-Жанейро”да бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов 2020 йил Токио шаҳрида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкин.
У бу ҳақда Миллий Олимпиада қўмитаси расмий сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Мен Ўзбекистондан кетишимдан олдин, Миллий Олимпия қўмитаси ва бокс федерациясида Олимпиада ўйинларида мендан яна медаль кутишларини айтишди. Шу сабабли, профессионал шартномамга Олимпиада ўйинларида иштирок этиш бандини киритдим. Осиё ва Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайман. Аммо Олимпиаданинг лицензион мусобақасида рингга чиқиб, йўлланма қўлга кирита оладиган бўлсам, Токиога бориш имконияти менда бор”, — деди, Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019