Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиблари аниқ бўлди

10:56 13 Август 2018 Спорт
199 0
Фото: Instagram / Шаҳрам Ғиёсов

Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 17 август куни ўтказади. Бу ҳақда спортчи "Халқ сўзи" мухбирига маълум қилди.

Жанг АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтади. Унда Шаҳрамга ганалик Альберт Менса рақиблик қилади.

Маълумот учун, Ғиёсов шу кунгача профессионал рингда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (2 нокаут) қозонган. Ганалик боксчи эса 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 31тасида ғолиб бўлган (15 нокаут). Олтита жангда мағлубиятга учраган бўлса, битта баҳсда дуранг қайд этилган.

Шунингдек, бошқа бир ўзбекистонлик боксчи, олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳам профессионал боксдаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.

Унга кўра, Аҳмадалиев навбатдаги жангини 23 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида чилилик Рамон Контрерасга қарши ўтказади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев бунгача профессионал боксда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (2таси нокаут) қозонган. Унинг бўлажак рақиби Контрерас эса проф рингда 21 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 15тасида ғолиб (6таси нокаут) бўлган. 6та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар