Шаҳрам Ғиёсов: “Насиб қилса, юртимизга ғалаба билан бораман”

11:02 19 Август 2019 Спорт
336 0

Хабарингиз бор, 24 август куни (Тошкентда 25 август тонгида) профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Мексикада навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга собиқ жаҳон чемпиони, колумбиялик Дарлейс Перес рақиблик қилади. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Ушбу жанг олдидан Шаҳрам Ғиёсов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"9-жангимга бир ҳафта вақт қолди. Насиб қилса, чоршанба куни мураббий ва менежерларимиз билан Мексикага жўнаб кетяпмиз. Айни пайтда трансляция масаласида иш олиб борилмоқда. Яқин орада бу борада янгиликлар бўлади. 

Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Спарринглар бўлди. Меҳнатни охиригача қилдик. Энди Худо хоҳласа ушбу меҳнатнинг роҳатини кўрамиз. Ғалаба қозониб, Ўзбекистонимиз байроғини кўтарамиз. 

Бу ҳимоя жангим бўлади, 10 раундга мўлжалланган. Рақибим жуда кучли боксчи. Икки карра жаҳон чемпиони, олимпиада иштирокчиси. Жанг қизиқ бўлиши кутилмоқда. Насиб қилса, дуо қилиб турсангиз юртимизга ғалаба билан бораман", - деди Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам айни пайтда WBA International камари соҳиби ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019