Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди, Муроджон Аҳмадалиев нокаутлар сериясини давом эттирди (видео)

12:14 29 Апрель 2019 Спорт
597 0

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик икки боксчи ўзининг зафарли юришини давом эттирди. Дам олиш кунлари АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшоми эсда қоларли воқеаларга бой бўлди.
 
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) навбатдаги жангида ғалаба қозониб WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсовга америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов аввалига кучли рақибнинг кучли зарбаларидан мувозанатни йўқотиб, сал бўлмаса имкониятни бой бериб қўяй деганди, аммо тезда ўзига келган боксчи жангнинг сўнгги қисмида устунлик қилди ва ҳакамларнинг икки нафари 99-91 ҳисобида Шаҳрам Ғиёсов ғалабасини қайд этган бўлса, яна бир ҳакам 97-93 натижасини қайд этди. Ҳакамларнинг бир овоздан берган овозларига кўра ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камари WBA International камарини қўлга киритди.

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) навбатдаги жангини ўтказди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиевга мексикалик собиқ чемпион, жаҳон чемпионлиги камари даъвогари Карлос Карлсон (23-6, 14 КО) рақиблик қилди.

8 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Муроджон тўлиқ устунлик эга бўлди ва 3-раунд тугашига 9 сония қолганида рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Натижада Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун кечадиган жангидан олдин навбатдаги нокаутни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019