Шаҳрам Ғиёсов: “Чиройли жанг кўрсатиб, ғалаба қозонмоқчиман”

10:10 13 Июль 2018 Спорт
441 0
Фото: olympic.uz

Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаменти мазкур жанг олдидан ҳамюртимизнинг фикрлари билан қизиқди.

“Жангга тайёргарлик одатдагидек давом этмоқда. Мен доимий тартибга қатъий риоя қиламан ва тайёргарликни асло бўшаштирмайман. Машғулотлар жуда яхши давом этмоқда. Бир ой давомида Ўзбекистонда бўлиб, турли тадбирларда иштирок этдим. Табиийки, бу вақт ичида машғулотларни кўнгилдагидек олиб бора олмадим. Аммо, барчаси яхши бўлади. Умид қиламанки, чиройли жанг кўрсатиб, баҳсни ўз фойдамга ҳал қиламан”, – деди Шаҳрам Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўзининг навбатдаги жангини 15 июль куни мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар