Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жиддий рақибга қарши жанг қилади

11:48 29 Март 2019 Спорт
885 0

Архив фото

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО)апрель ойида ўзининг саккизинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

GoSport.uz хабарига кўра, унга мазкур жангда рақиблик қиладиган боксчи номи маълум бўлган. Унга кўра, Шаҳрам 26 апрель куни америкалик Эммануэль Тэйлорга (20-5, 14 КО) қарши учун рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBA Intercontinental чемпионлик камари учун бўлиб ўтади ва 10 раундга мўлжалланган бўлади. Тўқнашув Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида бўлиб ўтади.

Маълумот учун Тэйлор профессионал боксда номдор боксчилардан бири бўлиб, ўз вақтида WBA International камари учун машҳур Эдриен Бронерга (33-4-1, 24 КО) қарши 10 раундлик жангда иштирок этиб очколар бўйича имкониятни бой берган. Шунингдек, Крис Алгиери (23-3, 8 КО) Антонио Ороско (27-1, 17 КО) каби машҳур боксчиларга қарши рингга чиққан.

Тэйлорнинг энг асосий жанги эса сўнгги жанги бўлиб қолмоқда. 2017 йилнинг 5 май куни у Лукас Мартин Маттисга (39-5, 36 КО) WBA Inter-Continental ва WBO International чемпионлик камарлари учун рингга чиқиб, техник нокаут эвазига имкониятни бой берганди. Орадан қарийб икки йил вақт ўтиб у яна рингга қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшомининг марказий жангида иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва IBF камари эгаси австралиялик Теренс Доэни (21-0, 15 КО) камарларни бирлаштирувчи жангда иштирок этади. Бундан ташқари уларнинг бўлажак рақиби Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4 КО) ҳам рингга кўтарилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Шаҳрам Ғиёсов 23 февраль (Тошкент вақти билан 24 февраль) куни Мексикада маҳаллий боксчи Эдгар Пуэртани (25-12-1, 19 КО) бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019