Шаҳрам Ғиёсов 90 минглик сиғимга эга «Уэмбли»да жанг қилади

11:06 30 Август 2018 Спорт
325 0

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,67 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 22 сентябрь куни Лондоннинг афсонавий стадиони «Уэмбли»да ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўзи «Халқ сўзи» мухбирига маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, Шаҳрам Ғиёсов 22 сентябрь куни бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга чиқиши кутилмоқда. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши аниқ эмас.

Ўша куни кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун британиялик Энтони Жошуа ва россиялик Александр Поветкин рингга кўтарилиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар