Шаҳрам Ғиёсов 1-раунддаёқ ғалаба қозонди

09:20 25 Август 2019 Спорт
446 0

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов бироз аввал Мексикада навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

"Centro de Usos Multiples" аренасида ташкил этилган жангда боксчимизга колумбиялик Дарлейс Перес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 30 сонияга ҳам етиб бормади. Шаҳрам биринчи аниқ ва кучли зарбасидаёқ собиқ жаҳон чемпионини техник нокаутга учратди. Бу билан Ғиёсов чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам шу кунгача проф боксда 9 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (7 та нокаут). Собиқ жаҳон чемпиони Перес эса проффессионал рингда 41 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). Бугун бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (4 та нокаут). Икки жанг дуранг натижа билан якунланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?