Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатида энг камида бронза медални нақд қилди

16:52 18 Сентябр 2019 Спорт
112 0

Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида Шаҳобиддин Зоиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг чорак финал баҳсларига старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг -52 кг вазнли боксчиси, 2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниэл Асеновга қарши жангда қатнашди варақибидан устун эканини намойиш этди. Ҳакамлар бир овоздан Шаҳобиннинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019