Шаҳарсозлик нормалари такомиллаштирилади

14:02 15 Ноябрь 2018 Жамият
1071 0

Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Фармон билан 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

барча қурилиш объектлари лойиҳаларининг смета қисми мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилади (инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишлар бундан мустасно);

қурилиши тугаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи вакиллари иштирокида амалга оширилади;

шунингдек, “fast-track” усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қуриш) билан “тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида лойиҳалар амалга оширилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб:

лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатлар томонидан берилган сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар тан олинади; Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти – 1961 йилда иқтисодий тараққиёт ва жаҳон савдосини ривожлантириш учун ташкил этилган ҳукуматлараро иқтисодий ташкилотдир. Ташкилотга бугунги кунда 36 та давлат аъзо.

қурилиш учун ер участкаларини вақтида ажратмаслик ёки нотўғри ажратиш натижасида юзага келган харажатлар маҳаллий бюджетлар маблағи ҳисобидан қопланади;

миллий қурилиш нормалари ва қоидалари хорижий норматив-техник ҳужжатларга танлов асосида мослаштирилади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб:

малакага эга бўлиши мажбурий бўлган мутахассисларни сертификатлаш Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси томонидан амалга оширилади;

лойиҳалашни амалга оширишга штатида сертификатга эга ва доимий ишлайдиган камида иккита муҳандис мавжуд бўлган ёки Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси аъзоси бўлган юридик шахсларга рухсат этилади.

2020 йил 1 январдан уй-жой қурилиш объектлари энергия-самарадор ва энергия-тежамкор ускуналар билан мажбурий жиҳозланиши лозим, BREEAM (бинолар самарадорлигини экологик баҳолаш усули) ва LEED (энергия-самарадор ва экологик лойиҳалаштириш бўйича қўлланма) стандартлари бўйича сертификатларга эга объектлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасини техник тартибга солишнинг норматив базаси қуйидаги босқичларда ислоҳ қилинади:

тайёргарлик даври (2019-2021 йиллар) – геологик, табиий-иқлим, сейсмологик хусусиятларни инобатга олган ҳолда миллий қурилиш нормалари қайта кўриб чиқилади ва хорижий норматив-техник ҳужжатларга мослаштирилади;

ўтиш даври (2022-2026 йиллар) – мослаштирилган норма ва қоидалар амалиётда қўлланилади, қурилиш соҳасига инновациялар жорий этилади;

якуний давр (2027-2028 йиллар) – қурилиш соҳасининг ягона норматив базаси яратилади.

2019 йил 1 мартга қадар қуйидагилар бўйича таклиф киритилади:

хорижий компанияларни жалб этган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва мамлакат ҳудудига илк бор олиб кириладиган қурилиш асбоб-ускуналари, техникаси, материаллари ва буюмларини сертификатлайдиган синов лабораторияларини ташкил этиш.

давлат органларида идоравий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажарувчи таркибий бўлинмалар ташкил этиш;

ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартибини аниқлаш;

мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш.

Бундан ташқари, Фармон билан Қурилиш нормалари ва қоидалари Адлия вазирлигидан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланди. Қурилиш вазирлигига 2019 йил 1 майга қадар Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019