Шаҳар ҳокими ва яна 13 киши коррупция иши бўйича қамоққа олинди

16:17 06 Ноябрь 2018 Дунё
1913 0

Италиянинг Фускальдо шаҳрида 14 киши, жумладан, ушбу шаҳар ҳокими Жанфранко Рамундо, унинг ўринбосари, маслаҳатчилари, бошқа давлат ходимлари, шунингдек, хусусий тадбиркорлар коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақидаANSA, Rai News ва Quicosenza манбалари хабар берди.

Ушланганларнинг 12 нафари қамоқда, икки нафари уй қамоғида сақланмоқда. Гумондорларни қўлга тушириш амалиётида жами 100 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди. Иш доирасида гумонланувчиларга тегишли умумий қиймати 215 минг евролик активлар хатланган.


Улар маъмурий қонун бузилишлари, босим ўтказиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, растрата, оммавий савдоларни ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик ҳамда пудратчиларни танлашда тил бириктириш кабиларда айбланмоқда. Уларнинг давлатга етказган зарари 7,5 млн. евро деб баҳоланяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019