Сессияда  “0” ҳажмда ҳисобот топшириш ҳолатлари ҳам анчагина эканлиги айтилди 

18:04 19 Сентябр 2019 Жамият
110 0

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг аудиоселектор тарзидаги сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб вилоятда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Б. Артиковнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган самарали ишлар билан бирга бу борада ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, фаолияти тўхтаб турган субъектлар ҳақида гап борар экан, ўрганишларда бунга асосан молиявий етишмовчилик, ижара ва бошқа омиллар сабаб бўлаётганлиги айтилди.Шунингдек, “0” ҳажмда ҳисобот топшириш ҳолатлари ҳам анчагина.

Вилоятда 2019 йилда 3757 та бизнес субъекти ташкил этиш белгиланган. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига бу режа 50, 1 фоиз бажарилиб, 1885 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият бошлаган.Бу борадаги аҳвол айниқса, Сайхунобод, Оқолтин ва Боёвут туманларида қониқарсиз эканлиги таъкидланди.

Сессияда “Ёшлар -келажагимиз”давлат дастури ижроси,кредит, “Бизнес инкубатор”лар фаолиятини кенг йўлга қўйиш, янги ташкил этилаётган корхоналарни малакали мутахассислар билан таъминлаш ва кун тартибидаги масалага оид бошқа вазифалар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан мутасадди идоралар ва ташкилотлар, сиёсий партиялар гуруҳлари , тадбиркорлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низоми ва бу борада тасдиқланган чора –тадбирларни амалга татбиқ этиш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳар иккала масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов, Олий Мажлис Сенати аъзоси,Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев иштирок этдилар.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019