Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

10:58 25 Февраль 2019 Спорт
587 0

БААнинг Ал-Айн шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилаётган жаҳон кубоги баҳслари иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси битта олтин медал билан бойиди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Паралимпиадага йўлланма берадиган ушбу нуфузли мусобақада спортчимиз Сервер Ибрагимов SH1 машқида тўппончадан 50 метрга ўқ узиш баҳсларида энг яхши натижа кўрсатиб олтин медални қўлга киритди.

Ибрагимов 223,0 натижани қайд этган бўла, ҳиндистонлик Сингх Рай (222, 8) кумуш ва украиналик Алексей Денисюк (200,5) бронза медалига сазовор бўлишди.

Сервер Ибрагимов, 2018 йил май ойидаёқ Кореянинг Чонжу шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиб бўлган. Ўшанда Сервер Р1 машқида 10 метрга ўқ узиш бўйича кумуш медалга сазовор бўлган. Демак, унинг учун мазкур турнир Олимпиадага тайёргарлик вазифасини ўтайди.

С.Ибрагимов Рио-2016 Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019