Сертификат учун тестлар фақат A, Б, C, Д вариантли топшириқнинг ўзидан иборат бўлмайди — ДТМ

12:15 22 Октябр 2020 Жамият
181 0

Миллий сертификат учун саволлар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонидан қандай фарқ қилиши ҳақидаги саволга Давлат тест маркази ходими Гулжаҳон Мадраҳимова изоҳ берди.

Сертификат учун талабгор фақат A, Б, C, Д вариантли топшириқ ишламайди. Унинг оғзаки билими, ёзиш кўникмаси ҳам текширилади.

«Ҳар бир фан хусусиятлари ҳисобга олиниб, саволлар тузилади. Ҳозирча сертификат учун имтиҳонлар қоғоз кўринишида, кейинчалик эса онлайн шаклда ҳам ўтказилади», деди ДТМ вакили.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?