Сергелида янги қурилган уйлардаги аҳоли учун 5 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади

16:19 26 Апрель 2019 Иқтисодиёт
737 0

Сергели туманида қисқа фурсатда 100 дан ортиқ кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилди. Мазкур мавзеларда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан фуқаролар кўчиб келмоқда. Мазкур оилаларга янада қулайлик яратиш ва иш билан таъминлаш мақсадида маҳаллаларда мактаб, мактабгача таълим муассасаси ва соғлиқни сақлаш масканлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда ”Халқ сўзи” мухбири хабар бермоқда

2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 20 дан ортиқ янги корхоналар қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ушбу корхоналар орасида текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган, 1000 нафар ходимни ишга қабул қилиш имкониятига эга бўлган йирик ишлаб чиқарувчи “Bek Mega Textile” масъулияти чекланган жамияти қурилиш ишларини жадал суратларда олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу корхонанинг биринчи қисми ишга туширилиб, 300 га яқиш фуқаролар ишга қабул қилинган.

Шунингдек, “Orchid buity” МЧЖ тўлиқ ишга туширилиб, бугунги кунда 200 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди. Ишга қабул қилинган фуқароларнинг аксарияти янги кўчиб келган фуқаролар ҳисобига тўғри келади. 

Ҳозирги кунда “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ ҚК металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Rosti Rasti Baraka” МЧЖ томонидан болалар ўйинчоқларни ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Adi Set Servis” МЧЖ томонидан иссиқхона, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш лойиҳаси, “Oriant Confiction” МЧЖ томонидан қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Vivat Mebil” МЧЖ томонидан мебаль маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Laxisam Phorma” МЧЖ томонидан дори воситаларини қадоқлаш лойиҳаларининг ишга туширилиши ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ушбу ҳудудда 2019-2020 йилларда 2 та мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноатига, 3 та текстиль ва тўқимачилик саноатига, 2 та нефть ва кимё саноатига, 3 та озиқ-овқат саноатига ва чарм пойабзал саноатига мўлжалланган лойиҳаларининг ишга туширилиши режалаштирилган. Мазкур корхоналар негизида беш мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган ва 200 млн. АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019