Сергелида тадбиркорнинг 5 минг долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

13:22 24 Август 2020 Жамият
160 0

Сергелида тадбиркорнинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.О. “F-T.” МЧЖ таъсисчиси Х.З.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ишонтириб, Россия Федерациясига помидор маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда ун маҳсулотларини олиб сотиш орқали катта миқдорда фойда олишга қизиқтириб, унинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?