Сергелида “Индустриал парк” кичик саноат зонаси ташкил этилади

16:29 16 Август 2018 Жамият
196 0

Тошкент шаҳар, Сергели туманида “Индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этилади. Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

Унга кўра, илгари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “МАИ” (махсус авиация ишлари – таҳр.) авиакомпаниясининг тегишли бўлган Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмаси уларга туташ 101,64 гектар майдон билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз берилади.

Эслатиб ўтамиз, кичик саноат зонаси муайян ер участкасини ўз ичига олган ҳудуд, айрим ҳолатларда – муҳандислик-техник коммуникациялари билан таъминланган ишлаб чиқариш майдони саналади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар