Сергели метро линиясини қуриш қанчага баҳоланди?

17:39 15 Февраль 2019 Иқтисодиёт
494 0

Сергели метро линияси қурилиши 82,6 млн. доллар деб баҳоланди. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши” лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу лойиҳа Давлат бюджети(47,5 млн. доллар) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси(35,1 млн. доллар) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

27,9 млн. доллар машиналар ва асбоб-ускуналарга, 48,2 млн. доллар эса қурилиш монтаж-ишларига сарфланади. Молиявий чиқимлар 2,1 млн. доллар, бошқа харажатлар 4,3 млн. доллар этиб белгиланган.

Мазкур метро йўли узунлиги 7,1 км.га тенг. Йилига 85,6 млн. йўловчи ташиш имконияти яратилади. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини 2033 йилга келиб қайтариш режалаштирилган.

Линияни 2020 йилга ишга тушириш мўлжалланяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019