“Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси ташкил этилади

14:31 18 Октябр 2019 Жамият
93 0

“Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, “Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси ҳудудида ДУК шаклида алоҳида Дирекция ташкил этиш орқали бошқарувнинг махсус тартиби жорий қилинди.

Дирекцияга бир қатор вазифалар юкланди. Хусусан, Дирекция буюртмачи функциясини бажаради, етакчи маҳаллий ва хорижий ташкилотларни жалб қилган ҳолда кичик саноат зонасининг бош режаси ишлаб чиқилишини ташкил этади.

Дирекция инвесторлар томонидан зиммасига олинган мажбуриятларни зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарорга кўра, кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.

Қарор билан Маъмурий кенгашга кичик саноат зонаси иштирокчиларига доимий фойдаланиш учун ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасининг ҳар бир гектари учун тўлов миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019