Сергели автомобиль бозори қаерга кўчиши маълум бўлди

11:33 19 Июнь 2018 Жамият
1588 0

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган автомобиллар бозори Тошкент вилояти ҳудудига кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ботаника боғида ўтказилган “Топ 500” бизнес-конференциясида маълум қилди.

Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидаги бир қатор бозорлар бошқа ҳудудга, жумладан Сергели автомобиль бозори Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудига кўчирилади.

“Автомобил бозори Чинозга кўчирилади. Шу масаласида тадбиркорларни яхши бизнес таклиф қилмоқчиман. Агар бу ишга пул тикмоқчилар бўлса, марҳамат, эътирозимиз йўқ”, – деган шаҳар ҳокими.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар