Сенаторлар 2019 йилги Давлат бюджетини маъқуллади

12:28 13 Декабрь 2018 Жамият
940 0

Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи​​

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент.  Айни пайтда Сенатнинг 17 ялпи мажлиси иш олиб бормоқда. Кун тартибига қўйилган биринчи масала “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари” тўғрисида бўлди.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров масала юзасидан чиқиш қилди. 

Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи​​

Унда таъкидланишича, 2019 йилги Давлат бюджети, бюджет ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Келгуси йилда Давлат бюджети даромадлари, давлат мақсадли жамғармаларини ҳисобга олмаган ҳолда, 102 трлн. 627 млрд сўмни, харажатлари эса 107,1 трлн. сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари жорий йилдан фарқли равишда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида дефицит билан якунланиши белгиланган.

Давлат бюджети жойларда тадбиркорлик ва бизнес юритишда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, ижтимоий соҳаларга йўналтирилаётган маблағларни манзиллигини ошириш ҳисобга олинган ҳолда тузилганлиги билан муҳимдир.

2019 йилги Давлат бюджети даромадларига келиб тушиши режалаштирилаётган қўшимча даромадлар жами даромадларининг 2018 йил Давлат бюджети даромадларидан 28,2 трлн. сўмга ёки қабул қилинаётган бюджетга нисбатан 27,5 фоизга ортиқ бўлиши режалаштирилган.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан сенаторларнинг муносабатлари тингланди ва “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари” сенаторлар томонидан тасдиқланди.


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019