Сенатор У. Сотиболдиев: Жамиятдаги маънавий-ахлоқий муҳит ҳам жамоатчилик назоратининг объекти бўлиши керак

16:16 27 Ноябрь 2018 Жамият
390 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/СирдарёТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун ижросига бағишланган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси аъзоси Улуғбек Сотиболдиев жамиятдаги маънавий ахлоқий-муҳит ва фарзанд тарбияси азалдан нафақат ота-онанинг балки жамоатчиликнинг ҳам назоратида бўлганлигини “Бир болага етти маҳалла ота-она”деган нақлимиз билан изоҳлади. Ва шу маънода ушбу масала ҳақли равишда жамоат назоратида бўлиши кераклигини билдирди. Шу маънода қўшнисиникида, маҳаллада ёхуд кўчада - шундоқ яқин жойда юз бераётган салбий ҳолатларга “Менга нима?” деган қабилда муносабатда бўлинаётганлиги ана шу қадимий халқона қоидамизга зид эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, у 2019 йилдан кучга кирадиган Солиқ Кодекси ижросини таъминлашда ҳам жамоатчилик назоратининг фаол иштироки зарурлигига эътибор қаратди. Хусусан, жамоатчилик назоратини олиб борувчиларнинг, қолаверса, оддий фуқароларнинг ҳам тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган солиқ тўловларини яшириш ҳолатларини аниқлаш ва уларни ошкор қилишдаги иштироки муҳим аҳамиятга эга деди сенатор У. Сотиболдиев.

Давра суҳбатида Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини таъминлашда замонавий инновацион шакллардан фойдаланиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни шу йил 12 апрелда қабул қилинган. Мазкур ҳужжат 21 моддадан иборат.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019