Сенатор Тошкент вилоятидаги чиқиндилар билан боғлиқ муаммони танқид қилди

13:33 04 Май 2019 Жамият
306 0

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенат комиссияси раиси ўринбосари Р.Саидов 2018 йилда вилоятда гўдаклар ўлими 529 нафарни, вирусли гепатитга чалинганлар 3516 нафарни ташкил этганини таъкидлаб ўтди.

Гарчи гўдаклар ўлими вилоят бўйича 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 51 тага камайган бўлсаu-да, бу мудҳиш кўрсаткичнинг Чирчиқ шаҳрида 39 фоизга, Қуйичирчиқ туманида 21 фоизга, Чиноз туманида 18 фоизга, Оҳангарон туманида 16 фоизга ошгани аянчлидир.

Шуни қайд этиш ўринлики, албатта, юқумли касалликларнинг тарқалишига кўп ҳолларда вилоятдаги санитария-эпидемиологик вазият ҳам сабаб бўлмоқда, деди сенатор.

Масалан, чиқиндиларни тозалаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ хизматлар билан вилоят аҳолисининг 60 фоизи қамраб олинмаган. Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг тоғли ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли эса бу хизмат қамровидан мутлақо четда қолган.

Вилоят бўйича 150 дан зиёд чиқинди ташувчи махсус техника етишмаётган бир шароитда бу ҳолатнинг сабабига ортиқча изоҳ йўқ.

Ҳатто чиқинди йиғиш учун полигонларни етарли даражада ташкил этиш, хусусан улар учун махсус жойларни ажратиш ишлари ҳам пайсалга солиб келинмоқда.

Бўстонлиқ туманининг Яккатут қишлоғида жойлашган зарарли чиқиндилар полигони билан боғлиқ ғоят ўткир муаммоларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги фармойишига асосан молия, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда давлат геология ва минерал ресурслар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмиталари, шунингдек Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли топшириқлар берилган эди.

Бироқ, бу борада белгиланган чоралар режалигича қолиб кетган.

Мазкур масала юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан масъулларга бир неча бор мурожаат қилинишига қарамасдан, улар томонидан ҳеч қандай амалий чоралар кўрилмаган.

Умуман олганда, Тошкент вилоятида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун Ҳукумат даражасида тезкор чоралар кўриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, деб изоҳ берди сенатор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019