Сенатор талабанинг контракт пули тўланишида ёрдам берди

17:33 19 Август 2020 Жамият
194 0

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи Д.Фарҳодова парламент юқори палатасига мурожаат йўллади.

У ЖДПИ Жисмоний маданият факультети Хотин-қизлар спорти йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олиши, оилавий шароитидан келиб чиқиб олий ўқув юртида таълим олиши учун контракт пулини тўлашга қийналиб қолгани, бу борада амалий ёрдам берилишини сўраган.

Куни кеча мазкур мурожаат Олий Мажлис Сенати Аграр, Сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Д.Фарҳодовани қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида тегишли мутасаддиларга кўрсатма берилди. Қолаверса, сенатор унинг контракт пулини тўлашга кўмак берди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли ишлар ҳар бир инсонда умид бағишлайди. Айниқса, ёшларнинг таълим-тарбия олишига бўлган иштиёқини янада оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?