Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

10:09 15 Март 2019 Сиёсат
344 0

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. Бу ҳақда ”Халқ сўзи Online”га Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба маълум қилди.

Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг (“Эзгу ният”) реанимация бўлимига ётқизилганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун соат 12:00да Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўқилади.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. 2005 йилдан бугунги кунга қадар у Олий Мажлис сенатори сифатида фаолият юритиб келаётганди.

”Халқ сўзи” газетаси марҳумнинг оила-аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019