Сенатор мактаблардаги шароитларни ўрганди

12:43 15 Сентябр 2020 Жамият
122 0

Пандемия давом этаётганига қарамай, мамлакатимизда янги ўқув йилида таълим сифатини юқори даражада таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, эпидемиологик вазият яхши бўлган айрим ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилди. Бу борадаги якуний қарор халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ўрганилиб, сўнгра қабул қилиниши белгиланган. Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, жойларда сенаторлар томонидан умумтаълим муассасаларида карантин талабларига мос шарт-шароитлар мавжудлиги ўрганилмоқда. Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусуратулла Пардаев ҳам Зомин туманидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик даражаси билан яқиндан танишди. Ташриф давомида тумандаги «Туркман» МФЙ ҳудудидаги 21-19-сонли, «Истиқлол» ҚФЙдаги 22-3-сонли умумтаълим мактабларидаги шароитлар ўрганиб чиқилиб, сенатор томондан тегишли тавсиялар берилди.

Сенаторнинг фикрича, бундай мураккаб вазиятда ўқув йилини бошлаш барчамиздан катта масъулият талаб этади. Ўқув дарслари бошланаётган ҳар бир мактабда белгиланган талаб даражасида гигиеник воситалар, дори-дармонлар, уқувли тиббиёт ходимлари ва энг аввало муассаса раҳбарининг масъулиятни чуқур англаган ҳолда вазиятга алоҳида ёндашуви зарур.

Учрашувлар давомида Нусуратулла Пардаев ҳудуддаги маҳалла фаоллари, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқотда бўлди. Улар томонидан берилган саволларга масъуллар иштирокида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?