Сенатор мактаб тиббиёт хонасидан қониқмади

12:19 13 Март 2020 Жамият
133 0

Сенатнинг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари томонидан “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун талабларининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолати ўрганилмоқда.

Сенаторларнинг навбатдаги ташрифи манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Таълим муассасаси билан танишиш жараёнида  ундаги тиббиёт хонасидаги шароитлар, мактаб ҳамширасининг репродуктив саломатликни сақлашга оид тиббий билим даражаси қониқарсиз эканлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида мактабдаги тиббий вазиятни яхшилаш, мактаб ҳамширасининг билим ва малакасини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, ўқувчилар билан “тенгдош – тенгдошга” тамойили асосида ишларни ташкил этиш, тиббий кўрик давомида болаларда аниқланган касалликларни бартараф этиш ва уларни давомли соғломлаштириш ишларини олиб бориш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?