Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган учта қонунга Президент имзо чекди

15:14 03 Апрель 2018 Ҳужжатлар
890 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган учта қонунга Президент имзо чекди.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

1-модда. 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилансин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                 Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 2 апрель
№ ЎРҚ—464

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 5 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартнома (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилинсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                 Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 2 апрель
№ ЎРҚ—465

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида 

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилинсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                 Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 2 апрель
№ ЎРҚ—466
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар