Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

19:59 19 Октябр 2020 Сиёсат
178 0

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг видеоконференсалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Шу жумладан, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг ногиронлигини аниқлаш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.

Мажлисда сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент сўрови натижалари юзасидан тақдим этилган ахборотда парламент сўровида қўйилган вазифалар ижроси етарлича акс эттирилмаганлиги аниқланганини таъкидлади. Хусусан, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг ногиронлигини аниқлаш масалалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда етарлича тартибга солинмаган, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш бўйича яқин, ўрта ёки узоқ муддатли стратегия қабул қилинмаган.

Шу билан бирга, ногиронликни аниқлаш учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказишда қўлланилаётган мезонлар қирқ йил аввал ишлаб чиқилган услубиётга асосланган бўлиб, янги тартиб ҳалигача ишлаб чиқилмаган.

Мажлисда парламент сўровида келтирилган масалалар юзасидан етарли даражада амалий чоралар кўрилмаганлиги, тегишли ишлар амалга оширилмаганлигига урғу берилди.

Сенат аъзолари парламент сўровида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга тўхталди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда Қўмита аъзолари Х.Артукбаева ҳамда Н.Пардаевнинг 2020 йил давомида сенаторлик фаолияти ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?