Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлиси очилди

10:12 28 Февраль 2019 Жамият
612 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Халқ сўзи online. Мунисхон Каримова. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз фаолиятини бошлади.

Кун тартибидан жамият ҳаётининг барча соҳасини изчил тараққий эттириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан кучайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ масалалар ўрин олган.

Шунингдек, сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳамда адлия вазирининг ҳисобот ва ахборотларини эшитади. Қашқадарё вилояти ҳокими парламент вакилларига ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тақдим этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?