Сенатда Ташқи ишлар вазирилиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ахборот тингланди 

17:08 24 Август 2019 Сиёсат
135 0

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирилиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ахбороти тингланди.

Ушбу масала юзасида ташқи ишлар вазири А.Комилов маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда олий даражадаги ташрифлар муҳим роль ўйнамоқда. Йил бошидан буён Президентимизнинг 7 та ташрифи амалга оширилди, Ўзбекистонга эса 4 та хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар раҳбарларининг ташрифлари ташкил этилди.

Бу каби олий даражадаги ташрифлар ва тадбирлар якунлари бўйича Ўзбекистон томонидан хорижий мамлакатлар ва халқаро тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 18 та чора-тадбирлар режаси (“Йўл хариталари”) қабул қилинган.

Ҳисобот даврида дунёнинг йирик, пешқадам ва ривожланган мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш борасида ҳам ишлар давом эттирилди. Хусусан, АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Япония, Европа Иттифоқининг барча давлатлари, шунингдек, Осиё ва Тинч океани минтақаси, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан Ўзбекистоннинг алоқалари изчил ривожланмоқда.

Мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ҳажмини ва хорижий сайёҳлар оқимини оширишга алоҳида эътибор қаратилгани айтиб ўтилди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи бозорга экспорт қилиш ва ҳудудларимизга хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда дипломатик ваколатхоналаримиз жойлашган давлатларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ўзбек маҳсулотларининг экспорти 13,9 фоизга ошди ва 7 миллиард 568 миллион долларни ташкил этди. Шу давр мобайнида ташриф буюрган сайёҳлар сони 31 фоизга ошиб, 3,03 миллион кишини ташкил этди.

Ялпи мажлисда сенаторлар мазкур соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

ЎзА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019