Сенатда рақамлар ва таҳлиллар муҳокама этилади

11:32 02 Май 2019 Жамият
325 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолиятига оид ҳисобот кун тартибидаги яна бир муҳим масалалардан ҳисобланади. Уни қўмитамизда дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида палата зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши Давлат бюджетини лозим даражада ижро этишга, бюджетдан ташқари жамғармалар фаолияти ва кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳисобот даврида бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларнинг тўлиқлиги, уларнинг мақсадли шаклланиши ва самарали ижро этилишини таъминлаш, солиқ соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромад келтирадиган захираларни аниқлашга эътибор қаратилган. Сенаторлар бу борадаги ишларни янада кучайтириш лозимлигини қайд этишмоқда. Айниқса, олтин-валюта захиралари ҳолати устидан мониторинг ва давлат назоратини амалга ошириш бўйича палата томонидан олиб борилаётган тизимли ишларини давом эттириш талаб қилинади.

Бунда давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг тўлиқ ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш лозим. Ҳисоботда келтирилган рақамлар ва таҳлиллар Сенат ялпи мажлисида яна бир карра муҳокама қилинади.

Кобул ТУРСУНОВ, Олий Мажлис Сенати аъзоси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019