Сенатда маъқулланган қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид қонунларнинг аҳамияти нимада?

16:26 24 Август 2019 Сиёсат
194 0

Мунисхон Каримова- “Xalq soʻzi”-Online. Сенатнинг 21-ялпи мажлиси иккинчи кунида сенаторлар томонидан учта конвенция ва битта битимни ратификация қилишга оид масалалар муҳокама қилинди.

Якунда “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”, “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”, “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”, “Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Париж, 2001 йил 3 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари маъқулланди.

Маълумот учун, Кишинёв конвенцияси Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси, Тожикистон 

ва Украина томонидан имзоланган. Ҳозирги кунга қадар Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан депонентланган.

Кишинёв конвенцияси комплекс хусусиятга эга бўлиб, ҳуқуқий муҳофазага кириш тартибини белгилайди, ўзаро ҳуқуқий ёрдамнинг турли шакллари ва турларини, уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, суд қарорларини ўзаро тан олиш ва ижро этишни ўз ичига олади.

“Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”, “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ни қонунларнинг аҳамияти нимада дерсиз?

Маълумки, олиб борилган амалий ишлар натижасида мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай чек қўйилди. Рўй бераётган бундай ижобий ўзгаришлар Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Эришилаётган натижалар билан бир қаторда, ҳалигача ўзини батафсил ечимини топмаган муаммолар ҳам талайгина. Ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали-ҳамон доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари бугунги кунда долзарблигини йўқотмаган.

Бугунги ялпи мажлис кун тартибидаги “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазкур йўналишдаги тўсиқларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга десак муболаға бўлмайди.

“Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Париж, 2001 йил 3 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун нималарга хизмат қилади?

Хабарингиз бор, узумни қайта ишлаш ва вино маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро ҳамкорликнинг етарли даражада бўлмаганлиги ишлаб чиқариш циклини такомиллаштириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш, алкоголли маҳсулотларнинг маркетинг сиёсатини ва уларни брендлаштиришни кучайтириш, янги сотиш бозорларига олиб чиқиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Париж, 2001 йил 3 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, мамлакатимизда узумчилик ва виночилик соҳасида миллий стандартларни ишлаб чиқиш, жаҳон ҳамжамияти билан ахборот ва тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорлик каби масалаларни ўз ичига олади.

Ҳалқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти – узумчилик, виночилик соҳасидаги, узумдан тайёрланган ичимликлар, майиз ва бошқа маҳсулотлар билан боғлиқ ўз фаолиятини амалга ошириш учун тан олинган малакага эга илмий-техникавий характердаги ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Ратификация қилинаётган Битим 2001 йилнинг 3 апрелида Франция Ҳукумати томонидан 36 та иштирокчи мамлакатнинг сўрови бўйича Парижда ўтказилган Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг таъсис Конференциясида қабул қилинган.

Ўзбекистон томонидан Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг ратификация қилиниши:

– ташкилотга аъзо мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўзаро ахборот ва мутахассислар алмашинувини, ҳамкорликдаги лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишни;

– узумчилик ва виночилик тармоғини ривожлантириш, жаҳон бозорида харидоргир сифатли ва рақобатбардош узум, вино, узумдан тайёрланган ичимликлар, майиз ва бошқа узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишнинг илғор технологияларини жорий этишни;

– ушбу тармоқларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш орқали мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва модернизация қилишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш имкониятларини янада кенгайтиришни;

– миллий брендни хорижий бозорларда илгари суриш ҳамда экспорт улушини ошириб бориш ва барқарор ўсишини таъминлашга, маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилишини жорий этилишига хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019