Сенат ялпи мажлисида “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилади

11:43 01 Май 2019 Жамият
255 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Давлат-хусусий шерикликнинг халқаро амалиёти атрофлича таҳлил қилинганда, ривожланган давлатларда мазкур ҳамкорлик асосан ижтимоий вазифаларни ҳал этишга қаратилгани маълум бўлди. Масалан, Европа давлатларида жами давлат-хусусий шериклик шартномаларининг 34 фоизи таълим, 21 фоизи соғлиқни сақлаш йўналишига тўғри келади. Шунингдек, йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда ҳам давлат-хусусий шериклик механизмидан кенг фойдаланилади.

Кун тартибига киритилган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда. Айниқса, фан, техника, инновациялар, тиббиёт, таълим, маданият ва ижтимоий хизматлар, кимё саноати, энергиянинг қайта тикланувчи манбалари каби соҳаларда шерикликда фаолият юритиш истиқболлари асосланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда бу хилдаги муносабатларнинг халқаро амалиётга мувофиқ асослари яратилади. Соҳага оид лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ягона қоида ҳамда умумий тартибларни таъминлашга имкон беради. Энг муҳими, бу билан чет эл инвестицияларни юртимизга фаол жалб қилиш доираси янада кенгаяди. Янгидан янги тармоқларнинг иш бошлаши учун амалий асослар ишга солинади.

Бундан ташқари, қонун қўшимча иш ўрин яратилишига, давлат-хусусий шериклик жараёнларига жалб қилинадиган соҳаларда мутахассисларнинг профессионаллик даражасини янада ошишига сабаб бўлади.

Гулистон АННАҚЛИЧЕВА, Олий Мажлис Сенати аъзоси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019