Сенат ялпи мажлисида банклар фаолиятига оид айрим саволларга жавоб олинади

10:13 02 Май 2019 Жамият
307 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенат ялпи мажлиси кун тартибига киритилган ҳар бир масала — долзарб.

Марказий банкнинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи қўмитамизда дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Албатта, ҳисобот даврида банк тизимини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилган. Бу эса тизимда рақобат муҳитини яхшилаш, хусусий ва хорижий капитал иштирокини кенгайтириш орқали молия муассасалари фаолиятини бозор тамойиллари асосида ташкил қилиш учун қулай шарт-шароит яратишга йўналтирилган. Натижада тижорат банкларининг умумий капитали 6 трлн. сўмга ёки 29 фоиз ошиб, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра 26,7 трлн. сўмни ташкил этди. Устав капитали эса 21 фоиз ошиб, 19,7 трлн. сўмга етган.

Бизни банклар устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш, унда хусусий ва хорижий капитал иштирокини кенгайтириш, тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотларининг тўлалигича бозор тамойилларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш масаласи қизиқтиради. Масъулларнинг таъкидлашича, 2019 йилда Марказий банк томонидан пруденциал назоратнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасидаги ишлар давом эттирилади. Бу масалага ялпи мажлисда янада аниқлик киритилади.

Бундан ташқари, банклараро тўлов тизимининг барча мижозлар учун кечаю кундуз ишлашини таъминлаш, мижоз ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш орқали хизматлар оммабоплигига эришишга оид вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Мухамет ЖУМАГАЛДИЕВ, Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019