Сенат Раиси Танзила Норбоева: Бузиш билан боғлиқ шармандали ҳолатлар рўй бермоқда

16:47 24 Август 2019 Сиёсат
252 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисида Ички ишлар вазирлигининг ахборотини эшитиш жараёнида сенаторларда кўплаб саволлар тушди.

Жойларда фуқароларнинг уй-жойини ёки тадбиркорларга тегишли кўчмас мулкни бузиш билан боғлиқ ҳолатларда жараёнда ички ишлар органлари ходимлари иштироки кузатилаётгани, бунга уларнинг ҳаққи борми, деган саволга Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Тошпўлатов бунга ходимларимиз ҳақли эмас, деб жавоб берди.

Дарҳақиқат, ички ишлар органи ходимлари, аввало, фуқаролар ҳимоячиларидир. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабар ва видеоларда ички ишлар органи ходимлари бузиш жараёнларида ҳокимлик вакилларига бевосита ёрдам бераётгани кўзга ташланмоқда. Бунга уларни ҳокимлик мажбуран жалб қилган бўлса, улар бу ҳақда бевосита ўз раҳбарларига мурожаат қилиши керак. Аммо амалда улар томонидан раҳбариятларига мурожаат қилмаган.

Сенат раиси Т.Норбоева жойларда бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аслида шармандали тарзда амалга оширилганини қайд этди. Бу жараёнда ички ишлар ходимлари бевосита иштирок этаётганини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Улар бу ҳақда мурожаат қилмаган бўлса ҳам кузатув асосида бундай ҳолатларга ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ўз муносабатини билдириши керак, деб алоҳида таъкидлади.

ЎзА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019