Сенат Раиси: “Шу вақт ичида амалга оширган ишларимиз ўтган 25 йил давомида қилинганидан ҳам ортиқ бўлди”

10:57 23 Август 2019 Сиёсат
96 0

Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Сенатнинг ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева маъруза қилиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.  

У ўз маърузасида Ўзбекистоннинг янги даврдаги очиқ ва прагматик сиёсатига хайрихоҳ бўлган давлатлар, турли халқаро ташкилотлар ислоҳотлар самарасига юксак баҳо бераётганини таъкидлади.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида Давлатимиз раҳбарининг хорижга амалга оширган ташрифлари давомидаги мулоқотларда билдирилган самимий муносабатлар ҳам фикримиз далилидир.

Хусусан, Хитойда ўтказилган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасидаги мулоқотларда Хитой раҳбариятининг Давлатимиз раҳбарини буюк ислоҳотчи Ден Сяопинга қиёс этгани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва унинг раҳбарида мужассам бўлган салоҳиятга берилган юксак баҳодир.

Мулоқотлар давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистон ташаббуслари халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, маънавият, таълим, экология, туризм каби соҳаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётганини эътироф этди.

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни кўз билан кўриш лозимлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Кореядек иқтисодий қудратли давлат раҳбари юртимизга ташрифи давомида Ўзбекистондаги ислоҳотлар кўлами ва шиддатидан ўз ҳайратини яширмади.

Шуни яна бир карра эслатиш ўринлики, Корея Президенти Мун Чже Ин “Ўзбекистон тараққиёти – бу Корея Республикасининг тараққиёти демакдир”, дея ҳатто ўз юрти истиқболини ҳам Ўзбекистон ривожи билан боғлиқ ҳолда кўришини изҳор этди.

Перзидентимизнинг Германияга ташрифини мазкур давлат раҳбарияти узоқ танаффусдан кейинги муҳим ташриф сифатида баҳолаб, мамлакатимизнинг ишончли шериги бўлиш ниятини изҳор этди. Икки давлат ўртасида 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани ҳамкорлик истиқболига хизмат қилмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларига ташриф давомида Давлатимиз раҳбарига ва у кишининг тимсолида бутун халқимизга кўрсатилган юксак эҳтиром эса, Ўзбекистон нафақат минтақа, балки жаҳон миқёсида ҳурматга сазовор давлат сифатида тан олинаётганининг далилидир.

Ўз навбатида, Амирликлардаги ҳамкорлар билан 10 млрд. ва кореяликлар билан 12 млрд. долларликдан зиёд шартнома ва битимларнинг имзолангани, биринчидан, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати қай даражада юксалаётганини кўрсатди, иккинчидан, инвесторларнинг давлатимиз сиёстига ишончи мустаҳкамланиб бораётганини намоён этди. 

Беларусь Республикаси Президенти Давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга амалга оширган ташрифининг аҳамиятини юксак баҳолаб, қуйидаги самимий фикрларни билдирди: “Охирги икки йилда Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни бутунлай ўзгартириб юбордик, моҳиятан уларни янгидан йўлга қўйдик. Шу вақт ичида амалга оширган ишларимиз ўтган 25 йил давомида қилинганидан ҳам ортиқ бўлди”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019