Саудиялик ишбилармон юртимизда фармацевтика корхонаси қурмоқчи

07:15 07 Март 2019 Иқтисодиёт
453 0

Иллюстратив фото

Ар-Риёд шаҳридаги элчихонамиз Саудия Арабистони Подшоҳлигининг бир қатор компаниялари вакилларининг юртимизга амалий ташрифларини доимий равишда уюштириб келяпти.

Жумладан, фармацевтикага ихтисослаштирилган “Башаир ал-Дава” компанияси раиси Мазен ал-Башир ҳамда ушбу компания кузатув кенгаши аъзоси шайх Муҳаммад ал-Башир жорий йилнинг февраль ойида Хоразм вилоятида бўлди. Унинг якунлари бўйича “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Мазен ал-Башир Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги йил сайин ошиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

— Хоразм вилояти бўйича ўтказилган тақдимот бизга ҳудуднинг инвестицион, савдо ва туризм салоҳияти ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берди, — дейди “Башаир ал-Дава” компанияси раиси. — Компаниямиз Ўзбекистонда фармацевтика корхонасини қуришни режалаштиряпти. Сабаби, юртингизда ушбу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиляпти. Биз замонавий технологияларни жорий этиш орқали иш бошлаймиз. Шунингдек, талабалар учун тренинглар ташкил қилиб, уларнинг тажрибасини ошириш масаласини кўриб чиқмоқдамиз.

Ўзбекистонга ташрифи доирасида меҳмонлар вилоятдаги бир қатор завод ҳамда фабрикалар фаолияти билан танишиб, Урганч ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларини зиёрат қилдилар.

— Буюк алломалар ал-Хоразмий, ал-Беруний, аз-Замахшарий яшаган манзилларни ўз кўзимиз билан кўриш ҳар биримиз учун улкан орзу эди, — дейди Мазен ал-Башир. — Ислом маданияти ўчоғи Ўзбекистон замини эканига яна бир бор амин бўлдим. Биз Хивадаги кўҳна минора ва биноларни кўриб, ҳайратда қолдик. Фикримча, бундай гўзаллик ва бойликни жаҳонга янада кенг намойиш қилса, арзийди. Албатта, сайёҳларни жалб этишга кўпроқ эътиборни қаратиш керак ва биз ҳам бунга ўз ҳиссамизни қўшиш истагидамиз.

О. Лутфуллаев (“Халқ сўзи”) тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019