Saudi Aramco "Apple"дан ўзиб кетди ва яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

23:42 04 Сентябр 2020 Дунё
230 0

Apple акциялари 4 сентябрда 6,05 фоизга арзонлашиб, бир донасининг нархи 113,57 долларгача тушиб кетди. Натижада Apple дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингида 2-ўринга тушиб кетиб, яна энг юқори поғонани Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси "Saudi Aramco"га бўшатиб берди. Айни вақтда Saudi Aramco қиймати 2,11 трлндолларни ташкил қилмоқда.

Apple билан бир қаторда бошқа технологик компаниялар акциялари ҳам арзонлашмоқда.

Bank of America мутахассиси Майкл Хартнеттнинг таъкидлашича, Facebook, Apple, Amazon, Microsoft ва Alphabet каби гигантлар акциялари нархи жуда ошириб юборилгани сабабли IT-компаниялар акциялари арзонлашган нархда сотилиши муқаррар эди.

IT-компаниялар акцияларининг кескин қадрсизланиши яқин ҳафталарда ҳам давом этиши мумкин, бироқ АҚШ президенти сайловлари олдидан бозор яна тикланади.

3 сентябрдаги савдоларнинг ўзида "Apple"нинг бозор қиймати 180 млрд долларга қисқарган ва бу фонд бозори тарихидаги антирекорд ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?