Сардор Рашидов бугун 77-рақамда ўйнайди

03:51 03 Февраль 2019 Спорт
1438 0

Фото: sports.uz сайтидан олинди.

Хабарингиз бор, иқтидорли футболчиларимиздан бири Сардор Рашидов келгусида ўз фаолиятини Португалиянинг “Насьонал” жамоасида давом эттиради.

Европанинг Ғарбий қисмида, Роналду ватанида тўп сурадиган илк ўзбек футболчиси куни кеча ўзига 77-рақамни танлади. Унинг бугун Примейра-лига доирасида “Сетубал” жамоасига қарши ўтказиладиган баҳсда янги жамоаси сафида дебют қилиши кутилмоқда.

Сардор Рашидов шу кунгача “Сўғдиёна” (ёшлар), “Бунёдкор”, “Ал-Жаиш” (Қатар), “Ал-Жазира” (БАА) ва “Локомотив” жамоалари таркибида майдонга тушган.

Суннатилла Исломов (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?