Саратоннинг олдини олишда ёрдам берадиган энг оддий маҳсулотлар қайсилар?

14:44 24 Декабрь 2019 Lifestyle
1053 0

Буюк Британиянинг Уорик ва Норвегиянинг Тромсё университетлари олимлари томонидан ҳамкорликда шу бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Маълум бўлишича, бир нечта истеъмол маҳсулотлари организмда фаол аутофагия жараёни ишга тушишига туртки берар экан. Натижада бу қатор касалликлар, жумладан, саратондан ҳимояланиш имкониятини яратиши қайд этилди.

Мутахассисларнинг айтишича, уларни тановул қилиш, хусусан, йўғон ичак саратони, қўзғатилган йўғон ичак синдроми, Крон касаллиги ва йўғон ичак яллиғланишининг олдини олади.

Маълумот учун, аутофагия — бу организмнинг ўсимта ривожланишига олиб келадиган ҳужайра қисмлари зарарланишини мустақил бартараф этиш жараёнидир. Тадқиқот муаллифлари аутофагияни анор, қизил узум, нок, қўзиқорин, ясмиқ, соя ва яшил нўхат таркибида мавжуд бўлган табиий қўшилмалар фаоллаштиришини таъкидлашди.
 

 

 


“Уларнинг истеъмоли шамоллаш жараёнларига қарши курашишда организм захираларини фаоллаштиради ва ичак касалланиши аломатларини енгиллаштиради”, — дея уларнинг фикрини келтириб ўтади Nature Communications манбаси.

Эслатиб ўтамиз, яқинда олимлар қизил пиёз таркибида ўзига хос соғломлаштириш хусусияти борлигини исботлашганди. Пиёзнинг қизил нави таркибида юқори даражада квертецин-флавоноид мавжуд бўлиб, бу организмни келгусида бўлиниш хусусиятини йўқотган эски ҳужайралардан тозалаб беради. Қизил пиёз айнан шу жиҳати билан организмни саратон ривожланишидан бошқа ҳамма маҳсулотлардан кўра самаралироқ ҳимоялайди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?