Саратонни келтириб чиқарувчи кутилмаган омиллар аниқланди

20:35 25 Май 2020 Жамият
248 0

Онкологлар томонидан саратон хасталигини келтириб чиқарадиган кутилмаган ҳамда бир қарашда оддий туюладиган омиллар маълум қилинди.

Германия саратонни ўрганиш маркази ходимларининг сўзларига кўра, нафақат чекишни ва зарарли овқат истеъмол қилишни яхши кўрадиганлар, балки самолётда ойна олдида ўтиришни афзал биладиган инсонлар ҳам ушбу хавфли касалликка чалинишлари мумкин экан. Қайд этилишича, самолёт ойналари ултрабинафша нурларнинг 47 фоизини ўтказган ҳолда терининг эрта қаришини келтириб чиқаради ва бу саратон пайдо бўлишига тўғридан-тўғри таъсир қилади. 

Шу боис мутахассислар очиқ деразалари бўлган транспорт воситаларида ҳаракат қилмасликни тавсия қилишмоқда.

Олимларнинг таъкидлашларича, одамлар таркибида минерал мойлар бўлган косметика воситаларидан ҳам эҳтиёт бўлишлари ҳамда жуда иссиқ бўлган биринчи таом, шунингдек, ичимликларни истеъмол қилмасликлари керак.

Бунинг сабаби шундаки, 65 даража ва ундан юқори ҳароратли суюқлик қизилўнгачни шикастлайди, бу эса хавфли ўсманинг пайдо бўлишига олиб келади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?