Сара Сандерс: Президентлар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришади

15:45 10 Май 2018 Сиёсат
1031 0
Фото: Вести

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 — 17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. 

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот хизмати икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мазкур тарихий учрашувнинг беқиёс аҳамията ҳақида тўхталиб ўтди. 
Хусусан, АҚШ Президенти матбуот котиби Сара Сандерс Шавкат Мирзиёев Оқ уйга илк ташрифини амалга ошириши ҳақида айтиб ўтар экан, Президентлар умумий манфаатларга эришиш ҳамда пайдо бўладиган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликда янги босқични бошлаб беришини таъкидлаган.

Шунингдек, Сара Сандерс музокараларда савдо, инвестиция, Афғонистонни ҳам инобатга олган ҳолда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилишига алоҳида тўхталган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019