Санжарбек Раҳмонов енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

13:20 19 Март 2019 Спорт
633 0

Фото: GoSport.uz

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов апрель ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz маълум қилди.

Флойд Мейвезернинг Mayweather Promotions промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бораётган Раҳмонов 5 апрель куни америкалик Кит Ҳантерга қарши рингга чиқади. Жанг Санжар Раҳмонов учун қадрдон бўлиб қолган Лас-Вегасдаги Samʼs Town Hotel & Gambling Hall саройида бўлиб ўтади. Сўнгги бешта жангини Санжарбек айнан шу аренада ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов сўнгги марта 7 декабрь куни Жонатан Стилга қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019