Санкт-Петербургда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди

16:22 19 Сентябр 2020 Дунё
197 0

Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан Россия Федерацияси Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалар институтида Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган беш жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Тадбирда институт директори Ирина Попова, бир гуруҳ тилшунос олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Тақдимотда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар, ўзбек тилининг халқаро майдонда тутган ўрни ва моҳиятини юксалтиришда луғатнинг тутган ўрни ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан институтга «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдим этилди.

И.Попова «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» нусхалари учун миннатдорлик билдириб, ушбу нашр дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили сўзлари маъноларини янада теранроқ англашга ёрдам беришини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?